Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Кай Хаверц «Жирона»га қарши кечган ўртоқлик ўйинидаги (4:1) ғалабадан сўнг ўз таассуротларини билдирди.
Немис футболчиси учрашувнинг 16-дақиқасида ҳисобни очди, 33-дақиқада эса заҳирага олинди. Жамоанинг қолган голларига Христос Цолис, Макс Доуман ва Габриэль Жезус муаллифлик қилишди.
«Яхши ғалаба бўлди. Майдонда ўзаро тушунишимиз қай даражада йўлга қўйилганини кўришингиз мумкин эди. Жиддий рақибга қарши муносиб синов бўлди. Ўйлайманки, биз жуда яхши ҳаракат қилдик ва энди худди шу руҳда давом этишимиз керак.
Жисмоний ҳолатим аъло даражада. Мен уч ҳафта дам олдим, аммо спорт формамни жуда бой бериб қўйганим йўқ. Ўзимни майдонга тайёр ҳис қиляпман», — деди Хаверц «Арсенал» расмий сайтига.
Аллақачон 5 август куни «канонирлар» «Бетис»га қарши навбатдаги учрашувни ўтказишади.













