«Лидс» Чикагода кечган ўртоқлик матчида «Ливерпуль»ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйинда ҳисоб 7-дақиқада «Ливерпуль» ҳимоячиси Люк Чемберс томонидан очилди. 40-дақиқада «қизиллар» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц жамоасининг иккинчи голини урди. 60-дақиқада «Лидс» ярим ҳимоячиси Бренден Эронсон орадаги фарқни қисқартирди. 71 ва 73-дақиқаларда «Ливерпуль» ўз дарвозасидан яна иккита тўп олиб чиқди — ҳужумчи Доминик Кальверт-Льюин ҳамда ярим ҳимоячи Шон Лонгстафф ўз номини таблога ёздириб қўйди. 83-дақиқада эса Кальверт-Льюин дублни расмийлаштирди.
Шу тариқа, «Лидс» (3 та ўйиндан сўнг 6 очко) Premier League Summer мини-турнири ғолибига айланди. «Ливерпуль» қўшимча кўрсаткичлар бўйича ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни «Рексем» (3 очко), тўртинчи ўринни эса «Сандерленд» (3 очко) эгаллади.













