«Ливерпуль» АҚШда бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида «Лидс»га имкониятни бой бериб қўйди (2:4). Люк Чемберс 7-дақиқадаёқ «қизиллар»ни олдинга олиб чиққан бўлса, 40-дақиқада Флориан Вирц орадаги фарқни оширди. Иккинчи бўлимда эса фақат «товуслар» гол уришди: улар Георгий Мамардашвили дарвозасини тўрт бор ишғол қилишга эришишди, барча голлар 60 ва 85-дақиқалар оралиғида урилди.
«Биз жуда кўп нарсани ўргандик. Албатта, бошқача натижага умид қилган эдик, аммо бу биз учун энг фойдали ўртоқлик ўйини бўлди, дейиш мумкин. Фикримча, биз тўғри хулосалар чиқара оламиз ва баъзи муаммоларни ҳал этамиз», — дея «Ливерпуль» расмий сайти бош мураббий Андони Ираоланинг сўзларидан иқтибос келтиради.
Испаниялик мутахассис ёш бошида Арне Слотнинг ўрнини эгаллаб, жамоа бошқарувини ўз қўлига олган эди.













