Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Элдор Адҳамов: «Пахтакор»га қарши олган бир очкомиз — яхши натижа»

Баҳо:
+ | -

Суперлига доирасидаги «Андижон» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги учрашув дуранг билан якунланди - 1:1. Ушбу ўйиндан сўнг андижонликлар посбони Элдор Адҳамов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйин қизил карточкагача тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. Уларда ҳам, бизда ҳам ҳужумлар бўлди. Лекин биз учун ижобий тугади. Чунки "Пахтакор"га қарши сафарда ёки уйда бир очко ҳам яхши натижа. Улар чемпионлик учун курашаётган, бой тарихга эга жамоа. Бироқ ўйин бўйича улардан қолишмадик, керак бўлса "Пахтакор" ҳам ҳимояланишга мажбур бўлди», — деди Адҳамов.

Шунингдек, дарвозабон иккинчи бўлим ўрталаридаги ўша хавфли эпизод ва сейв хусусида ҳам тўхталиб ўтди.

«Рақиб футболчиси тўпни узоқ бурчакка тепади, деб ўйлагандим. Аммо у бошқа тарафга йўналтирди, чунки ҳимоячиларимиз ўша томонда эди. Яхшики, омад кулиб боқди ва хавфли зарбани бартараф эта олдик. Лекин бу ҳар бир дарвозабоннинг ўз вазифаси деб ўйлайман, бунда ортиқча ҳеч нарса йўқ», — дея қўшимча қилди посбон.

Манба: «Андижон» клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:44, 03.08.2026.
Ўқилди: 1008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик