Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Собослаи: «Ираола сўраса, ҳатто ўнг қанот ҳимоясида ҳам ўйнашга тайёрман»

Баҳо:
+ | -

Доминик Собослаи мавсумга тайёргарлик доирасида кечган «Лидс Юнайтед»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (2:4) сўнг «Ливерпуль»га бўлган садоқатини яна бир бор таъкидлаб, бош мураббий Андони Ираолага қайси позицияда керак бўлса, ўша ерда ўйнашга тайёрлигини билдирди.

This Is Anfield нашрининг хабар беришича, ўйиндан сўнг интервью берган Собослаи майдон марказида ўйнашни маъқул кўришини, аммо зарурат туғилса, бошқа позицияни ҳам ёпишга тайёрлигини айтган.

«Ўтган мавсумда жуда кўп позицияларда ўйнадим. Майдон марказида ўйнашни афзал кўраман. Аммо агар у (мураббий) менинг ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнашимни хоҳласа, ўнг қанот ҳимоясида ўйнайман», — деди Венгрия терма жамоаси аъзоси.

Чикагода кечган ва «Ливерпуль» икки тўплик устунликни бой берган учрашувда 25 ёшли Собослаи майдон марказида ҳаракат қилди.

Киритилди: 06:02, 03.08.2026.
Ўқилди: 466 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик