Туркиялик журналист Яғиз Сабунжуўғлунинг хабар беришича, «Галатасарой» «Эвертон»нинг Бариш Алпер Йилмаз учун берган 35 миллион фунт стерлинглик оғзаки таклифини рад этди.
Хабарда қўшимча қилинишича, Премьер-лига клуби Туркия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатини давом эттириб, шу ҳафта охирида яхшиланган таклиф билан қайтиши кутилмоқда.
«Эвертон» трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳужум чизиғини мустаҳкамлашни жуда истамоқда ва Туркия чемпиони билан келишувга эришишга аҳд қилган. Дастлабки ёндашув «Галатасарой»нинг нарх бўйича талабларига жавоб бермагани сабабли музокаралар давом этиши кутилмоқда.
Йилмаз сўнгги мавсумларда «Галатасарой»нинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлади ва Европанинг бир қатор клублари эътиборини тортишга эришди.
26 ёшли футболчи Туркия терма жамоасининг мунтазам ўйинчисига айланган ва Суперлиганинг энг кўзга кўринган ҳужумчиларидан бири ҳисобланади.













