«Болонья»нинг марказий ҳимоячиси Жон Лукуми «Ювентус»га ўтишга розилик берди.
28 ёшли футболчи жорий трансфер ойнасида «кекса синьора» сафига бориб қўшилишга тайёрлигини билдирди. Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, колумбиялик футболчини таклиф қилинган шартлар — йилига 2,5 миллион евро маош билан беш йиллик шартнома қаноатлантирган. Ўйинчида бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди, аммо у туринликлар вариантини маъқул кўрди.
«Ювентус» энди трансфер шартларини «Болонья» билан келишиб олиши керак. Манбага ишонадиган бўлсак, «россоблу»лар марказий ҳимоячи учун тахминан 25 миллион евро сўрашмоқда. Музокаралар давом этмоқда.
Ўтган мавсумда Лукуми 43 та ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.













