Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Луис Энрике «ПСЖ»га Педрини сотиб олишни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» «Барселона» ярим ҳимоячиси Педрини сотиб олишга уриниб кўрмоқчи ва футболчининг трансфери бўйича илк таклифни тайёрламоқда, деб хабар беради El Nacional.

Манба маълумотига кўра, Париж клуби 23 ёшли испаниялик футболчи учун 90 миллион евро таклиф қилишга тайёр. «ПСЖ»нинг Педрига бўлган қизиқиши «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри (Луис Энрике уни жамоасида кўришни истаган эди) фаолиятини давом эттириш учун «Реал»ни танлаганидан сўнг янада кучайди.

Педри 2020 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 245 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 33 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Педрининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:04, 03.08.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик