Машҳур голландиялик мураббий Луи ван Гаал Нидерландия Қироллик Футбол Ассоциацияси (KNVB) билан миллий терма жамоага мураббийлик қилиш ҳақида музокаралар олиб боришга тайёр, дея хабар беради Де Телеграаф.
Унинг ҳозирги соғлиғи ишлашга имкон беради, аммо терма жамоага қайтиш унинг асосий мақсади эмас. Агар Нидерландия футбол ассоциацияси хоҳласа, у музокараларга очиқ. Ван Гаал терма жамоанинг аксарият таркиби билан таниш ва халқаро турнирларни фаол кузатиб боради, дейилади хабарларда.
Луи ван Гаал илгари Нидерландия терма жамоасини 2000-2001-йилларда, 2012-2014-йилларда ва 2021-2022-йилларда бошқарган.
2014-йилги жаҳон чемпионатида у Нидерландия терма жамоаси билан 3-ўринни қўлга киритган.













