Кириш Регистрация

«Севилья» «Реал» дарвозабонини ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

«Севилья» Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Фран Гонсалес трансферини расман эълон қилди. Андалусия клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 21 ёшли дарвозабон 2031 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Томонлар битимнинг молиявий шартларини ошкор қилишмади.

Шу билан бирга, Испания ОАВ аввалроқ «Реал» бу трансфердан тахминан уч миллион евро олиши ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, Мадрид клуби футболчининг иқтисодий ҳуқуқларидан 50 фоизини ўзида сақлаб қолади ва шартномага уни қайта сотиб олиш опциясини ҳам киритади.

Фран Гонсалес 2022 йилнинг ёзида «Реал» футболчисига айланган ва клуб тизими орқали асосий жамоагача бўлган йўлни босиб ўтган. Голкипернинг асосий таркибдаги дебюти 2024/25 йилги мавсумда «Валенсия»га қарши ўйинда бўлиб ўтган эди.

Киритилди: 14:38, 03.08.2026.
Ўқилди: 817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик