Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Сафонов: «Бир ҳафта ҳиссиётлар тебранишида ўтди»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов 2026/27 йилги мавсум тайёргарлигининг бошланиши ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ушбу мавсумнинг биринчи ҳафтаси якунланди.

Узоқ давом этган таътил, шубҳасиз, дам олиш ва футболдан чалғиш имконини беради. Мавсум узоқ кечгани ва чарчоқ йиғилиб қолганидан сўнг бу жуда муҳим. Лекин, бошқа томондан, икки ой ичида спорт формангизни жиддий равишда йўқотасиз. Шу сабабли, бундай танаффусдан кейин тўлиқ мавсум олди тайёргарлиги зарурлиги мантиқан тўғри.

Хуллас, тайёргарликнинг биринчи ҳафтаси ортда қолди. У жисмоний ҳолатни қайтариш ва техник жиҳатлар устида ишлашга қаратилди. Кундалик машғулотлар маромига яна мослашиш ва тайёргарликнинг кейинги босқичи учун база яратиш керак.

Мен учун бу ҳафта ҳиссиётлар тебранишида ўтди. Чарчоқ, оғир машғулотлар ва режимга қайтиш сабабли мени доимо уйқусираш ва кучнинг умуман йўқлигидан тетиклик ҳамда тароватга қараб улоқтириб турди. Ҳатто ertalаб аҳволим идеалга яқиндек туюлган бўлса ҳам, ишга келганда бу шунчаки иллюзия экани аён бўларди.

Ишқилиб, режимга кириб олдим. Бошланғич тушунчаларни эслаб олдим, энди буёғига ўйинлар орқали формага кирамиз. 5-санада — «Мальорка», 8-санада эса — «Манчестер Юнайтед». 12-санадаги биринчи расмий ўйинга тайёрланиш учун жуда мос келадиган қизиқарли ўртоқлик ўйинлари», — деб ёзди Сафонов ўзининг Telegram-каналида.

12 август куни «ПСЖ» Европа Суперкубоги учун «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 14:55, 03.08.2026.
Ўқилди: 508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик