«Фулхэм» бўлажак мавсумда сафар ўйинларини қора-қизил рангли катакли футболкаларда ўтказади. Шахмат доскаси услубидаги бундай формалар, энг аввало, Хорватия билан ассоциацияланади.

Катакли форма дизайни «Фулхэм»нинг 96/97 йилги мавсумдаги сафар формасига ишора қилади. Бу клуб тарихидаги мураккаб давр эди.













