«Арсенал» 26/27 йилги мавсум учун учинчи форма тўпламини тақдим этди. Сўнгги беш йил ичида илк бор «канонирлар» афсонавий сариқ рангларда тўп суришади. Форма дизайни эътиқод, амбиция ва креативликдан илҳомланилган, – дейилади клуб релизида.


Янги форма тўплами «Арсеналнинг руҳий ҳолати» кампанияси доирасида амалга оширилди. Лойиҳанинг асосий ғояси шундан иборатки, «Арсенал» шунчаки футбол клуби эмас, балки футболчилар ва мухлислар авлодлари томонидан шаклланган фикрлаш тарзидир.













