«Лион» ҳимоячиси Николас Тальяфико блогер ва стример SashaJrr меҳмони бўлди. У билан мулоқот чоғида аргентиналик футболчи «Барселона», «Атлетико» ва «МЮ»да ўйнаши мумкин бўлганини ва ушбу клублардан бири уни деярли сотиб олишга яқин келганини айтиб берди.
— Қайси клубга ўтишга энг яқин келгандинг?
— Бир нечта вариантлар бор эди. Масалан, мен ҳали «Банфилд»да, ёшлар жамоасида бўлган пайтимда, менга «Штутгарт» қизиққан эди. Ҳали асосий жамоада дебют қилмасимдан олдин. Ўшанда 16-17 ёшда эдим.
— Бу ахир фаолиятингни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин эди-а, шундай эмасда?
— «Атлетико», «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» жуда яқин келишган эди. «Барселона» билан ҳаммаси сўнгги пайтда барбод бўлди. Ўшанда клуб оғир молиявий вазиятни бошдан кечираётганди — уларда пул йўқ эди, ҳеч нарса йўқ эди, деди футболчи.













