«РБ Лейпциг» спорт директори Марсель Шефер Ян Диоманденинг трансфери бўйича «Реал» билан келишувга эришилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.
Олдинроқ бир қатор ОАВ ва инсайдерлар, жумладан Фабрицио Романо Диоманде 100 миллион евродан ортиқ суммага Мадрид клубига ўтишга яқин тургани ҳақида хабар берган эди.
«Бир неча кун олдин баъзи трансферлар бўйича бундай аталмиш экспертлар келишув амалга ошганини хабар қилишди ёки ҳатто «here we go» дейишди. Бу мутлақо ундай эмас. Биз ҳали бу босқичда эмасмиз», – деди Шефер.













