«Бавария» спорт директори Макс Эберль Мюнхен клуби Бара Сапоко Ндиайе трансферини якунлашга яқин турганини тасдиқлади. Бу ҳақда Bulinews хабар бермоқда.
18 ёшли сенегаллик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара ҳуқуқи асосида Немис гранди тизимида ўтказиб, 4 та ўйинда майдонга тушган эди, энди эса доимий асосда «Бавария» ўйинчисига айланиши мумкин.
«Бу тобора реалроқ бўлиб бормоқда ва кўп вақт олмаслиги керак», — деди Эберль жамоанинг Осиё бўйлаб турнеси чоғида журналистларга.
Мюнхенликлар Ндиайени Гамбиянинг «Гамбинос Старз» клубидан сотиб олишади. Келишув суммаси 5 миллион евродан камроқни ташкил этади.













