Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Ферран Торрес «ПСЖ» томонидан бўлаётган қизиқишга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес «ПСЖ» томонидан унга бўлаётган қизиқиш ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«ПСЖ» томонидан билдирилаётган қизиқиш? Бундай клублар сени ўз сафида кўришни исташи ёқимли, албатта. Аммо менинг «Барселона» билан амалдаги шартномам бор. Албатта, футболда нима бўлишини ҳеч қачон олдиндан билиб бўлмайди, лекин ҳозирча шартномам бор экан, шошилмай кутишим ва келажагим бўйича қарорни ўзим мустақил қабул қилишим мумкин», — дейди Торреснинг сўзларини келтирган NBC.

Transfermarkt портали 26 ёшли испаниялик футболчининг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Торрес барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. ЖЧ-2026 да эса у 8 та ўйинда 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланган.

Киритилди: 05:35, 04.08.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик