«Тоттенҳэм»нинг собиқ бош скаути Брайан Кинг «Ювентус» Рандаль Коло-Муани учун ортиқча пул тўлаб юборган, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Турин клубининг «ПСЖ» билан келишуви 38 миллион еврони ташкил этгани ва бу маблағ тўрт йилга бўлиб тўланиши, яна 12 миллион евро эса бонуслар сифатида кўзда тутилгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, агентларга 3,2 миллион евро тўланади. Ўтган мавсумда ҳужумчи ижара асосида «шпорлар» шарафини ҳимоя қилган эди.
«Хўш, у ҳеч нарса кўрсата олмади-ку, тўғрими? Шу сабабли у Жаҳон чемпионатига ҳам бора олмади. У [Франция] терма жамоасининг ЖЧ учун қайдномасига киритилмади.
Мен ҳали ҳам ўтган мавсумни жуда, жуда ажабтовур ўтказган, «Тоттенҳэм» таркибига ҳам амал-тақал қилиб кирган ва Жаҳон чемпионатига бориш учун мутлақо муносиб бўлмаган футболчи учун 43 миллион фунт (атрофида 50 миллион евро) жуда кўп деб ҳисоблайман... Аммо бу — бозор.
Биласизми, менимча, унга Премьер-лигага қараганда Италияда ўйнаш осонроқ бўлади. Шунинг учун унинг кейинги фаолиятини кузатиш ва воқеалар ривожини кўриш қизиқ бўлади», — деди Кинг.













