Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Диоманде «РБ Лейпциг» йиғинига қўшилади

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» директори Марсель Шефер вингер Ян Диоманде яқин орада «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлгач, инсайдерларни уятга қолдирди. Шефернинг сўзларига кўра, 19 ёшли Диоманде тез орада «буқалар»нинг Австриядаги йиғинига бориб қўшилади.

«Диоманде соғайиб, ўзини тайёр ҳис қилиши билан Австрияга йўл олади ва жамоамизга қўшилади. Яннинг клубимиз билан шартномаси бор. У — бизнинг футболчимиз», — дейди Шефернинг сўзларини келтирган The Touchline.

Дам олиш кунларида Ян Диоманде инфекция сабабли «РБ Лейпциг»нинг ўртоқлик ўйинини ўтказиб юборди. Ушбу ўйиндан сўнг жамоа Австрияга йўл олди.

Transfermarkt портали Диомандени 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:02, 04.08.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик