Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Ираола Вирц, Исак ва Гравенберхнинг ўйинини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Флориан Вирц, Александер Исак ва Райан Гравенберх «Ливерпуль»га мавсумолди йиғинига қайтганидан сўнг илк дақиқаларини ўтказишди.

Уч футболчи якшанба куни «Лидс»га қарши кечган (2:4) мағлубиятли ўйинда 45 дақиқадан ҳаракат қилишди. «Кризоллар» 2:0 ҳисобида олдинда борган биринчи бўлимда Вирц ва Исак майдонда бўлган бўлса, Гравенберх танафсусдан сўнг ўз дарвозасидан тўртта тўп олиб чиққан таркибда ўйнади.

Ўйиндан сўнг фикр билдирган Андони Ираола нидерландиялик футболчини асосий таркиби ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмаган жамоа билан майдонга тушириб, уни ноқулай аҳволга солиб қўйган бўлиши мумкинлигини тан олди.

«Фикримча, улар жуда яхши ҳаракат қилишди. Ўзларининг дастлабки 45 дақиқасини ўтказишди», — дея қўшимча қилди Ираола.

«Албатта, Флориан ва Алекс биринчи бўлимда ўйнашгани сабабли улар учун ўйин енгилроқ ёки муваффақиятлироқ кечди. Райан учун эса қийинроқ бўлди».

Киритилди: 12:18, 04.08.2026.
Ўқилди: 237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик