Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Уилшир Льюис-Скеллини «Манчестер Юнайтед»га ўтмай, «Арсенал»да қолишга чақирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшир Майлс Льюис-Скеллини «Манчестер Юнайтед» томонидан қизиқиш борлиги ҳақидаги хабарларга қарамай, «Эмирейтс»да қолишга ундади.

«Манчестер Юнайтед» «канонирлар»нинг 19 ёшли кўп қиррали академия битирувчисига яна бир бор қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Баъзи манбалар бу хабарларни аллақачон рад этган бўлса-да, Льюис-Скеллининг келажаги яна муҳокамалар марказига айланди.

«Ўтган йил Майлс учун кузатиш қизиқарли кечди, чунки менимча, у илгари бундай вазиятга дуч келмаган эди», — деди Уилшир.

«Академиядаги бутун йўли давомида у ва Итан Нванери ўз ёш тоифаларида ҳар доим энг яхши ўйинчилар бўлишган.

Академия унга ўз вақтида тўғри чорлов тақдим этиб, жуда яхши иш олиб борди, аммо кейинчалик у тўсатдан баъзи қийинчиликларга дуч келди. Майлснинг бу вазиятни бошқара олганидан жуда хурсанд бўлдим.

Маҳорат ва бошқа жиҳатларни бир чеккага суриб турсак, Майлсда менга энг маъқул келадиган нарса — бу унинг ҳарактери ва эътиқоди, у ҳеч қачон бу фазилатларини йўқотмаган.

Телевизор орқали кузатганимда, камера баъзан захира ўриндиғидаги Майлсни кўрсатарди ва у ҳар бир вазиятда жамоани чин дилдан қўллаб-қувватларди. У севгини ҳис қилишни хоҳлайдиган ва ўзи ҳам катта меҳр берадиган футболчидир.

Мавсум охирида у Чемпионлар Лигаси финалида ўзи учун (менинг фикримча) энг яхши позицияда ўйнаб, ўз йўлини топди.

Мен унинг жамоада қолишини ва ўз ўрни учун курашишини хоҳлардим, чунки у ушбу таркибдан жой олишга қодирлигига ишонаман. У буни уддалай олишига ишончим комил», — дея қўшимча қилди Уилшир.

Киритилди: 12:35, 04.08.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик