«Аякс» директори Йорди Кройф дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг трансфери борасида ўз фикрини билдирди. Сешанба куни Амстердам клуби германиялик футболчини «Барселона»дан ижарага олгани маълум қилинган эди.
«Марк жуда ҳайратланарли фаолият йўлини босиб ўтган, унинг маҳорати эса барчага маълум. У жамоамизга дарҳол куч бағишлайди. Марк билан яхши танишмиз ва мен у билан яна бирга ишлаш имкониятини интиқлик билан кутяпман. Биз унинг трансфери устида анча вақт ишладик, шу сабабли у шартнома имзолаганидан ва ишга киришиши мумкинлигидан жуда хурсандмиз», — дейди Кройфнинг сўзларини келтирган «Аякс» расмий сайти.
«Аякс» навбатдаги ўйинини 6 август куни Конференциялар Лигаси учинчи саралаш босқичи доирасида «Шелбурн»га қарши ўтказади.













