Кириш Регистрация

«Интер» ва «Байер» «Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси учун 20 млн евро таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Мусса Диаби «Интер» ёки «Байер»га ўтиши мумкин.

Ушбу клублар «Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячисининг трансфери учун 20 миллион евролик таклиф юборишди, деб хабар беради Foot Mercato журналисти Санти Ауна. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Таъкидланишича, «Сандерленд» французининг трансфери бўйича аллақачон келишиб олган эди, аммо Англияда ишлаш учун рухсатнома олишдаги муаммолар сабабли келишув амалга ошмай қолди. Вазиятни, шунингдек, «Бенфика» ҳам кузатиб бормоқда.

Саудия Арабистони чемпионатининг ўтган мавсумида Диаби 31 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 14:32, 04.08.2026.
Ўқилди: 605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик