Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Мак Аллистер соч эктирди

Баҳо:
+ | -

Алексис Мак Аллистер сочи тўкилаётганини айтиб, ўзининг устидан ўзи кулади. Баҳорда футболчи нега тўсатдан сочини олиб ташлаганини қувноқлик билан тушунтириб берган эди: «Илгари мен сочли кал одам эдим, энди эса кал бошли кал одамман! Муносиб тарзда кетиш керак эди, бошимдаги вазият аллақачон оғирлашиб бораётганди».

Аргентиналик футболчи режалаштирганидек, Жаҳон чемпионатидан сўнг соч кўчириб ўтказиш операциясини амалга оширди. Жараён футболчига Буэнос-Айресдаги ихтисослаштирилган клиникада ўтказилди.

Ижтимоий тармоқларда Мак Аллистернинг операциядан кейинги фотосуратлари жадал тарқалди.

Бу «Ливерпуль»нинг баъзи мухлисларида саволлар туғдирди. Янги мавсум бошланишига жуда оз вақт қолмоқда, шу сабабли фанатлар операциядан кейинги тикланиш жараёни ярим ҳимоячининг майдонга қайтишига халақит бермайдими, деб хавотирга тушишди.

Хавотирга ҳеч қандай асос йўқ. Аргентина ОАВ хабарига кўра, муолажа айнан ёзги таътилга тўғри келиши учун олдиндан режалаштирилган. Тикланиш муддатлари мавсумга тайёргарликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди ва Мак Аллистернинг ўзи тез орада умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтади.

Киритилди: 15:13, 04.08.2026.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик