Кириш Регистрация

Винисиус ўзини Мбаппега тенг қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

Винисиус Жуниор «Реал» билан шартномасини узайтириш учун ўз талабларини билдирди.

AS нашри хабарига кўра, бразилиялик вингер солиқлар тўланганидан сўнг йилига 20 миллион евро олмоқчи – амалдаги келишувга кўра у ўртача 15 млн евро олади ва маоши ҳар мавсум ортиб боради. Бундан ташқари, Винисиус шартномани қайта тузгани учун бонус сўрамоқда ва 100% имиж ҳуқуқларига эгалик қилишни истамоқда. Килиан Мбаппе ҳам айнан шундай шартларда шартнома имзолаган эди.

Яқин орада Винисиус «Реал» раҳбарияти ва бош мураббий Жозе Моуриньо билан учрашув ўтказади. Таъкидланишича, бразилиялик футболчи келишувни узайтиришдан манфаатдор – клуб ва ўйинчи ўртасида аллақачон дастлабки келишув мавжудлиги истисно этилмаяпти. Вингернинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 15:29, 04.08.2026.
Ўқилди: 1123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик