Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Соломон «Тоттенхэм»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

The Athletic хабарига кўра, Манор Соломон «Вест Ҳэм»нинг эътиборини тортган.

27 ёшли исроиллик футболчи Нуну Эшпириту Санту жамоасини кучайтириши мумкин. The I Paper маълумотларига кўра, футболчига яна бир даъвогар АПЛ янги келувчиси — «Ҳалл Сити» ҳисобланади. Бироқ фаворит сифатида айнан «болғачилар» кўрилмоқда.

Манор 2023 йилда Донецкнинг «Шахтёр» клубидан эркин агент сифатида «Тоттенхэм»га ўтган эди. Ўшандан бери у «шпорлар» сафида АПЛда атиги бешта ўйин ўтказди ва биринчи мавсумидаёқ жароҳат олди. Шундан сўнг у «Лидс Юнайтед», «Вильярреал» ва «Фиорентина» клубларида ижарада тўп сурди.

Соломоннинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 17:17, 04.08.2026.
Ўқилди: 299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик