Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Ван Гал Нидерландия терма жамоаси мураббийлигига ўз номзоди кўрсатилишини ақлга сиғмас ҳолат деб атади

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал миллий термага қайтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«Мен ҳамиша KNVB’га (Нидерландия қироллик футбол иттифоқи) ҳамда «Аякс»га ёрдам беришни хоҳлайман. Ва шундай таркиб билан, албатта, имкониятлар бор. Шунингдек, Нидерландия терма жамоаси потенциал равишда Европа ёки жаҳон чемпиони бўлиши мумкин, деб ўйлайман, чунки таркибнинг 95 фоизи чет элда ва аксарият ҳолларда яхши клубларда ўйнайди.

Улар ҳозир ҳеч кимни топа олишмаяпти, кейин эса яна менинг номим юзага чиқмоқда. Қайсидир маънода бу ақлга сиғмайдиган ҳолат.

Тўрт йил олдин Қатардаги Жаҳон чемпионатида биз чорак финалда пенальтилар сериясида ютқазгандик ва улар бизнинг футболимизни етарлича яхши эмас деб ҳисоблашган эди. Энди эса ўша одамлар мени идеал номзод сифатида кўришяптими? Ҳар ҳолда, KNVB нима хоҳлаётганини умуман билмайман, мен аллақачон уч марта миллий терма жамоа мураббийи бўлганман, шунинг учун агар қачондир яна мураббийликка қайтсам, бу голландлар юртида бўлмаса керак. Токи, мен билан нима бўлишини ҳеч қачон аниқ билиб бўлмайди. Ҳозир ўзимни тўрт йил олдингига қараганда яхшироқ спорт формасида ҳис қиляпман», деди мураббий.

Киритилди: 17:26, 04.08.2026.
Ўқилди: 953 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик