Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

UFC Оқ уйдаги турнир сабабли 30 миллион доллар йўқотди

Баҳо:
+ | -

UFC лигасига эгалик қилувчи TKO Group холдинги иккинчи чорак бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унда UFC White House — Freedom 250 турнирини ўтказишдан кўрилган зарарлар акс этган.

«Биз одатдагидан сезиларли даражада юқори харажатларга дуч келдик ва уларни глобал ҳамкорлик келишувлари доирасида сотилган чипталар ҳисобидан қисман қопладик. Эслатиб ўтамиз, биз чипталарни сотмадик ва шу сабабли тадбирни ўтказишдан ҳеч қандай даромад олмадик. Тадбирнинг миқёсини ҳисобга олган ҳолда, у кутилганидек қарийб 30 миллион доллар миқдорида зарар келтирди ва бу UFC’нинг ҳам, умуман холдингимизнинг ҳам маржасига жиддий таъсир кўрсатди», — дейди TKO молиявий директори Эндрю Шлеймер MMA Fighting порталига берган хабарида.

Дастлаб тадбир харажатлари 60 миллион доллардан ортиб, кескин ошиб кетиши кутилган эди, аммо якунда UFC томонидан турнирни ўтказиш учун тузилган турли ҳамкорлик шартномалари эвазига улар камайтирилди.

Киритилди: 18:07, 04.08.2026.
Ўқилди: 262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик