Испаниянинг "Барселона" клуби "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг трансферига бўлган ишончини тобора йўқотмоқда.
Каталония клубининг 26 ёшли футболчи бўйича позицияси ўзгармаган, аммо томонлар музокараларда сезиларли ютуқларга эриша олишмаган.
Манбанинг хабар беришича, июнь ойи бошида "Барселона" "Атлетико"га тахминан 100 миллион евро миқдорида расмий таклиф юборган.
Каталония клуби муддатсиз музокара олиб бориш ёки таклиф қилинган суммани сезиларли даражада ошириш ниятида эмас. Бироқ, "Атлетико" раҳбарияти Альваресни на 100 еврога, на 150 еврога сотишга рози бўлмаслигини маълум қилмоқда.













