«Манчестер Юнайтед» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клублари диққат марказида бўлган «Эвертон» ҳужумчиси Илиман Ндиайе жамоасида қолади. Бу ҳақда унинг Сенегал терма жамоасидаги шериги Идрисса Гуйе маълум қилди.
Ндиайе жаҳон чемпионатидан кейинги таътилни якунлаб, «Эвертон»нинг мавсумолди машғулотларига қўшилди. «Эвертон»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Гуйе Ндиайенинг клубга қайтиши ҳақидаги хабарга «у шу ерда қолади» деб муносабат билдирди.













