Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Ювентус» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси бўйича музокаралар олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Рандаль Коло-Муани билан шартнома имзолаганидан сўнг ҳужум чизиғини кучайтириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзеени ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда.

Журналист Жанлука ди Марционинг ўз сайтида хабар беришича, Турин клуби футболчининг агенти билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Маълум қилинишича, Англия клуби 25 ёшли нидерландиялик футболчини ижарага қўйиб юборишга розилик бериб бўлган.

Қўшимча қилиш жоизки, Зиркзее илгари «Болонья» сафида тўп сурган ва А Серия билан яхши таниш. Ҳужумчи 2024 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»га ўтган эди. Ўша вақтдан бери у жамоа сафида 75 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва шерикларига 4 та ассист амалга оширди.

Киритилди: 15:03, 05.08.2026.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик