«Фенербахче» «Бенфика» ҳужумчиси Вангелис Павлидис трансфери бўйича иш олиб бормоқда.
Fanatik хабарига кўра, Стамбул клуби яқин орада «Бенфика» билан расмий музокараларни бошламоқчи ва 27 ёшли форвард учун 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ўринда Португалия клуби ўз ўйинчиси учун 45 миллион евро олишни режалаштирмоқда. Павлидиснинг ўзи эса «Фенербахче»га ўтиш эҳтимолига ижобий қарамоқда.
Таъкидланишича, Туркия клуби грециялик ҳужумчи учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда йилига 6 миллион еврогача маош тўланадиган тўрт йиллик шартнома тайёрлаб қўйган.
Павлидис «Бенфика» сафида 2024 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Ўша вақтдан бери у клуб сафида 112 та ўйин ўтказиб, 64 та гол урди ва шерикларига 20 та ассист амалга оширди.













