Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

"Арсенал"дагилар Винисиус билан шартнома имзолашга ишонч билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" кийиниш хонаси клуб Винисиус Жуниор билан шартнома имзолай олишига ишонади.

AS нашрининг хабар беришича, "Арсенал" спорт директори Андреа Берта клубдаги кўплаб одамларга, жумладан, футболчиларга ҳам ушбу келишувга бўлган ишончини билдирган. Бош мураббий Микель Артета Винисиусга ўз лойиҳасида у учун қандай роль ўйнашини тушунтириб берган ва бразилиялик футболчи "Реал Мадрид"ни тарк этса, "Арсенал"ни мос вариант деб билади. Мадрид клуби аллақачон "Арсенал"нинг Винисиусга қизиқишидан хабардор.

Таъкидланишича, "Реал Мадрид" раҳбарияти Винисиус билан шартномани фақат ўз шартлари билан узайтиришга тайёр - қанот ҳимоячисига ҳеч бир футболчи клуб манфаатларидан устун эмаслиги аниқ айтилган. Аввалроқ, бразилиялик футболчига йилига 22 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилингани, аммо Винисиус 30 миллион, шунингдек, 100% имидж ҳуқуқлари ва Килиан Мбаппе каби шартнома бонусини хоҳлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 18:33, 05.08.2026.
Ўқилди: 1048 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик