Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Мудрик 615 кунлик танафсусдан сўнг «Челси» сафида майдонга тушди

Баҳо:
+3 | -

Вингер Михаил Мудрик «Ювентус»га қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Украиналик футболчи захирадан майдонга тушиб, 12 дақиқа атрофида ҳаракат қилди. Мудрик допинг сабабли қўйилган дисквалификация олиб ташлангач, бир неча кун олдин машғулотларни қайта бошлаган эди.

Мудрик охирги марта «Челси» сафида 2024 йил 28 ноябрда — Конференциялар лигаси доирасидаги «Хайденхайм»га қарши ўйинда майдонга тушганди. Ўшанда украиналик футболчи гол уриб, «пенсионерлар»нинг сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ёрдам берган эди.

Демак, Михаил Мудрик охирги марта «Челси» сафида 615 кун олдин тўп сурган бўлиб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» Мудрикдан дисквалификация олиб ташланганини июль ойининг охирги кунида эълон қилган эди.

Киритилди: 18:57, 05.08.2026.
Ўқилди: 918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик