Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

«Атлетико» Осимхен трансферидан воз кечди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарай» ҳужумчиси Виктор Осимхен ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг «Атлетико» клубига таклиф қилинган эди. Бу ҳақда Goal портали хабар бермоқда.

27 ёшли футболчининг вакиллари воситачилар орқали «матрасчилар» нигериялик ўйинчи ўтишини тахминан 75 миллион евро эвазига расмийлаштиришлари мумкинлигини билдиришган. Осимхеннинг ўзи Диего Симеоне жамоасига қўшилиш учун маоши камайтирилишига ҳам рози бўлган.

Бироқ «Атлетико» музокараларни давом эттирмади. Клубдагилар ҳозирча бундай битим учун етарли молиявий имкониятларга эга эмасликларини ҳамда марказий ҳужумчи позициясида тўлиқ Хулиан Альваресга таянишларини таъкидлашган.

«Атлетико»дан ташқари, Осимхеннинг хизматлари Европанинг бошқа топ-клубларига, жумладан «Барселона», «Тоттенхэм» ва «Арсенал»га ҳам таклиф қилинган. Ўтган мавсумда нигериялик форвард 33 та ўйинда 22 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 19:02, 05.08.2026.
Ўқилди: 680 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик