«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти шу ёзда «Челси»ни бошқарган Хаби Алонсони мақтаб ўтди. Бугун туринликлар ўртоқлик ўйинида лондонликларни мағлуб этишди (1:0).
«Челси»да ўзи ҳам ўйнаган ва футболни жуда яхши тушунадиган ажойиб ва иқтидорли мураббий бор. У бизнинг спорт турини икир-чикирларигача билади. Менда уларнинг баъзи ўртоқлик ўйинларидан лавҳаларни томоша қилиш имконияти бўлди ва бу жамоанинг сифати ҳамда қудратини аллақачон пайқаш мумкин эди», — деди Спаллетти ўйиндан олдин.













