Ўзбекистон Суперлигасида июль ойининг энг яхши бош мураббийи номи эълон қилинди. Унга кўра, ушбу соврин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимовга насиб этди.
Қосимов бошчилигидаги Олмалиқ жамоаси июль ойида ўтказган учала учрашувда ҳам ғалаба қозонди. Бу баҳсларда ОКМК рақиблар дарвозасига 9 та гол урган бўлса, ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқди.













