Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Артета: «Бизда ажойиб ўйин босқичлари бўлди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета ўртоқлик ўйинида «Бетис»дан учраган мағлубиятга (1:3) изоҳ берди. Ўйин Ирландиянинг Дублин шаҳридаги «Авива» стадионида бўлиб ўтди.

«Энг муҳими — ғалаба, биз эса буни уддалай олмадик, шу сабабли, албатта, натижадан ҳафсаламиз пир бўлди. Шу билан бирга, контекстни ҳам ҳисобга олиш керак — бугун 25 нафар футболчи майдонга тушди. Биринчи бўлимда майдонда асосий таркиб ўйинчилари кўпроқ бўлганида, ўйинимизнинг икки хил томони кўринди — тўп билан қандай ҳаракат қилганимиз ва қандай курашганимиз.

Бизда жуда ажойиб ўйин босқичлари бўлди, аммо ҳимояда, айниқса ўз жарима майдончамизда ва унинг атрофида қандай ҳаракат қилганимиз биз ўрганиб қолган стандартларга тўғри келмайди. Яхшиланиши керак бўлган нарсалар борлиги аён. Шу билан бирга, ижобий лаҳзалар ҳам бўлди. Баъзида ёмон натижа ҳатто фойдали — у ички оловни янада кучлироқ ёқиши мумкин», — дейди Артетанинг сўзларидан иқтибос келтирган клуб расмий сайти.

АПЛ мавсуми жума куни, 21 августда бошланади. Испания чемпионати эса бир ҳафта олдин — келаси шанба, 15 августда старт олади.

Киритилди: 11:39, 06.08.2026.
Ўқилди: 586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик