Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 0-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 1-0 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Диас: «Биз Моуриньo билан ғалаба қозонишда давом этмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас янги бош мураббий Жозе Моуриньo қўл остидаги ишдан олган илк таассуротлари билан ўртоқлашди. Марокашлик футболчи яқинда мадридликларнинг машғулот базасига етиб келди ва бўлажак мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

«Ҳаммаси жуда яхши ўтмоқда, чунки у ва унинг штаби аъло даражада тайёргарлик кўришган. Биз Моуринью кимлигини, у нималарга эришганини ва қанчадан-қанча совринларни қўлга киритганини биламиз. Биз у билан ғалаба қозонишда давом этмоқчимиз», — дейди Диаснинг сўзларидан иқтибос келтирган Goal портали.

Ярим ҳимоячи янги мураббий жамоадан максимал даражада майдонда бор кучини беришни талаб қилаётганини ва ўйинчиларни жамоа манфаати учун ўз индивидуал маҳоратларидан фойдаланишга чақираётганини таъкидлади.

«У бизга янада шиддатлироқ ҳаракат қилишни айтмоқда, чунки бизда ўйинлар тақдирини ҳал қила оладиган етарлича индивидуал маҳорат бор. Аммо энг муҳими — бу меҳнат. Биз бир-биримизга ёрдам беришимиз, шерикларимиз учун фидойилик қилишимиз ва ягона жамоа бўлишимиз керак.

Мен 100% тайёр бўлишни ва жамоага ёрдам беришни хоҳлайман. Ҳар бир ўйинда бор кучимни бераман. Мухлислар ўйинимдан мамнун бўлишларини истайман. Индивидуал даражада ўзимнинг энг яхши вариантимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Жамоавий планда эса энг гўзал нарса — турнирлардаги ғалабалардир. Бу Мадриднинг «Реал» клуби, биз совринларни қўлга киритишимиз шарт», — деди Диас.

2026/2027 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида «Реал» «Ференцварош», «Депортиво» ва «Шальке» клубларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Испания янги чемпионатидаги илк расмий ўйинини мадридликлар 22 август куни сафарда «Эспаньол»га қарши ўтказишади.

Киритилди: 15:21, 06.08.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик