Ярим ҳимоячи Родри номини Испания грандлари — «Реал» ва «Барселона» билан боғлашда давом этишмоқда.
Cadena COPE хабарига кўра, ёз бошида Каталония клубига Родрини 60 миллион еврога сотиб олиш таклиф қилинган эди. Бироқ 30 ёшли футболчи «кўк-анорранглилар» учун молиявий фэйр-плей чекловларига сиғдириш қийин бўлган маошни талаб қилган.
Бундан ташқари, «Барселона»да Родри ва «Реал» ўртасидаги келишув ҳақида маълумот бор эди, қолаверса, Каталония жамоасининг ярим ҳимоя чизиғи яхши шаклланган эди.
Хуллас, «Барселона» ўшанда Родридан воз кечган ва эътиборини ҳужум чизиғини кучайтиришга қаратганди. Ҳозирда эса «кўк-анорранглилар» хавбекнинг вазиятини кузатиб боришмоқда.













