Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Оуэн Барколанинг эҳтимолий трансферига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн вингер Брэдли Барколанинг «ПСЖ»дан «Ливерпуль»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги мавзуда ўз фикрини билдирди.

«У қимматга тушади, аммо «Ливерпуль» нуфузли (мақомли) трансферни амалга оширишига тўғри келади. Илгари булар Салоҳ, Мане ва Луис Диас эди. Ҳозирда ҳужум қанотида ўйнай оладиган бундай даражадаги футболчиларнинг етишмовчилиги сезилмоқда», — деди Оуэн Liverpool Echo'га берган интервьюсида.

Қайд этилишича, «ПСЖ» ўз ўйинчиси учун тахминан 148 миллион евро талаб қилиши мумкин.

«Бир неча ой олдин «Ливерпуль» ўрнида бўлганимда «Вест Ҳэм»дан Жаррод Боуэнни сотиб олишга ҳаракат қилган бўлардим, дегандим. Менга бу жуда мантиқий вариантдек туюлганди. Аммо энди бунинг иложи йўқдек кўринмоқда», — дея қўшимча қилди Оуэн.

Боуэн «Вест Ҳэм» Чемпионшипга тушиб кетганига қарамай, клуб билан шартномани узайтирди.

Киритилди: 15:56, 06.08.2026.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик