Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Милан» Чили терма жамоаси вингерига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Милан» «Мидтьюлланн» вингери Дарио Осориога қизиқмоқда.

22 ёшли ўйинчи Дания клуби ҳужум чизиғининг етакчиларидан бири ҳисобланади. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб (8 та гол ва 10 та ассист), жорий мавсумда эса 4 та беллашувда иштирок этиб, 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Осорионинг «Мидтьюлланн» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

«Милан» А Сериянинг ўтган мавсумини бешинчи ўринда якунлади. Олдинда турган 2026/27 йилги мавсумда «россонери»лар Европа Лигасининг асосий босқичида иштирок этишади.

А Сериянинг янги мавсумида «россонери»лар 23 август куни «Торино»га қарши ўйин билан старт олишади.

Киритилди: 18:00, 06.08.2026.
Ўқилди: 824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик