Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Челси» ҳимоячиси «Наполи» билан 2031 йилгача мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳимоячиси Бенуа Бадьяшиль «Наполи» билан 2031 йилгача мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олди.

Ўйинчининг маоши мавсумига 2,8 миллион еврони ташкил этади.

Неаполликлар ҳозирда «Челси» билан Бадьяшилни ижарага олиш ва кейинги йилнинг ёзида сотиб олиш ҳуқуқи бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

Аввалроқ ҳимоячига «Ньюкасл» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Бенуа Бадьяшиль 2023 йилнинг январидан бери «Челси» шарафини ҳимоя қилади. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, натижали ҳаракатлар билан ажралиб турмаган.

«Наполи» А Сериянинг ўтган мавсумида иккинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигасининг асосий босқичига йўлланмани қўлга киритди. Массимилиано Аллегри жамоаси янги мавсумни 22 август куни «Женоа»га қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 18:04, 06.08.2026.
Ўқилди: 891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик