Кириш Регистрация

«ПСЖ» «Монако» вингери Аклиуш трансфери бўйича битимни якунламоқда

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» «Монако» вингери Магнес Аклиуш трансфери бўйича битимни якунламоқда.

Ўйинчи шартномани расмийлаштиришни охирига етказиш учун Парижга жўнаб кетди. 24 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтади ва 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади. «ПСЖ» футболчи учун 50 миллион евро тўлайди.

Ўтган мавсумда Аклиуш барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 11 та ассист билан ажралиб турди. Франция терма жамоаси таркибида Магнес Аклиуш ЖЧ-2026да иштирок этиб, турнирда битта ўйинда майдонга тушди.

«ПСЖ» ўтган мавсумда Франция чемпионати ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Луис Энрике жамоаси янги 2026/27 йилги мавсумни 12 август куни «Астон Вилла»га қарши УЕФА Суперкубоги учун ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 18:07, 06.08.2026.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик