«Наполи» ҳужумчиси Ромелу Лукаку МЛС ва Саудия Арабистони клублари томонидан бўлган баъзи таклифларни рад этди.
Футболчи учун асосий устувор вазифа фаолиятини Европада давом эттириш ҳисобланади.
Лукаку мавсум олди йиғинида «Наполи»га қўшилмади, унга вакиллик қилувчи агент эса бошқа клубга ўтиш борасида иш олиб бормоқда.
Аввалроқ Лукакунинг ўтишига «Фенербахче», «Бешикташ» ва «Атланта Юнайтед» қизиқиш билдираётгани, «Наполи» эса футболчининг трансфери учун 10 миллион евро сўраётгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг неаполликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида «Наполи» Бельгия терма жамоаси ихтиёридан қайтгач, клубга ўз вақтида келмагани учун ҳужумчини 150 минг евро миқдорида жаримага тортган эди. Шунингдек, Лукаку ва «Наполи» ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани, шу сабабли ҳужумчи ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этмоқчи экани айтилганди.
Ўтган мавсумда Лукаку «Наполи» сафида бор-йўғи 7 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
«Наполи» А Сериянинг ўтган мавсумини иккинчи ўринда якунлади. Янги 2026/27 йилги мавсумда Массимилиано Аллегри жамоаси 22 август куни меҳмонда «Женоа»га қарши ўйин билан старт олади.













