«Манчестер Сити» «Марсель» голкипери Херонимо Рулини харид қилишга яқинлашди.
Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўз саҳифаларида маълум қилмоқда. Манбанинг хабарига кўра, Англия ва Франция клублари ўртасидаги музокаралар муваффақиятли давом этмоқда ва томонлар келишув тузишга тобора яқинлашмоқда.
Аввалроқ «Манчестер Сити» Рули учун икки миллион евро таклиф қилаётгани, дарвозабоннинг ўзи эса фаолиятини «Лидс»да давом эттирадиган Жеймс Траффорднинг ўрнини эгаллаши кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди. «Шаҳарликлар»нинг биринчи рақамли дарвозабони сифатида италиялик Жанлуижи Доннарумма қолади.
Рулининг «Марсель» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер қиймати олти миллион еврога баҳоланмоқда.













