Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Ислом Аҳмедов: «Ҳужумда тажовузкорлик етишмади»

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна» – «Андижон» (1:0) ўйинидан кейин «Андижон» устози Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

– Ўйинга келадиган бўлсак, тўпни назорат қилдик, ҳужумларга ҳам ўтдик. Барибир бизда ҳужумдаги тажовузкорлик етишмади. Футболчиларимиз борини бериб ҳаракат ва меҳнат қилишди. Бунинг учун уларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Ҳужумни якунлашда камчиликларимиз кўриниб қолди.

– 10 август куни ёзги трансфер ойнаси ёпилади. Жамоада яна янги ўйинчиларни кўришимиз мумкинми?

– Бу масала бўйича раҳбарият билан бирга изланяпмиз. Айниқса, ҳужум чизиғини кучайтириш бўйича истаяпмиз. Бу борада бир-иккита футболчи билан музокаралар олиб боряпмиз. Барибир уларнинг ўз жамоалари билан амалдаги шартномалари борлиги учун ушбу жараён бироз қийин кечяпти.

– «Андижон»ни кейинги турда ўз уйида «Нефтчи»га қарши водий дербиси кутмоқда. Бугунги мағлубиятдан кейин футболчиларни руҳлантириш ва бўлажак жиддий учрашувга тайёрлаш режаси қандай бўлади?

– Ҳозирча йигитларимизга икки кунлик дам бердик. Футболдан бироз чалғиб, оиласи билан бирга бўлиб, руҳий томонлама ўзларига келиб олишлари учун шундай қилдик. 9 августдан ўз базамизда йиғилиб, водий дербисига тайёргарлик кўрамиз. Бу ўйинни кўриб чиқиб, йўл қўйилган камчиликлар устида кўпроқ ишлаймиз.

Манба: @andijonpfc
Киритилди: 23:47, 06.08.2026.
Ўқилди: 1107 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик