Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Лидс» «Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Лидс» клуби «Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорднинг трансферини амалга оширганини маълум қилди. 23 ёшли англиялик посбон клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади. ОАВ хабарларига кўра, трансфер суммаси бонуслар билан бирга 45 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

Траффорд — «Манчестер Сити» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023 йилнинг июль ойидан 2025 йилнинг июлигача «Бёрнли» шарафини ҳимоя қилган, сўнг қадрдон клубига қайтган эди. 2025/26 йилги мавсумда дарвозабон «шаҳарликлар» сафида барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ўтказиб юборган ва 8 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 08:31, 07.08.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик