Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 1-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Арсенал» Винисиуснинг «Реал» билан шартномани узайтирганидан ҳафсаласи пир бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг «Реал»да қолиш қарорига нисбатан ҳафсаласи пир бўлган. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

6 август куни Мадрид клуби Винисиус билан тузилган шартнома 2032 йилнинг ёзига қадар узайтирилганини расман эълон қилган эди.

«Албатта, бу биз учун кўнгилсиз янгилик. Аммо бундай натижа ҳар доим эҳтимолий сценарийлардан бири сифатида баҳоланган, энг эҳтимолий вариант сифатида эмас. Винисиус ҳеч қачон ягона номзодимиз бўлмаган. Биз муқобил вариантлар устида доимий равишда ишлаганмиз ва бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда», — деди «Арсенал» вакили TEAMtalk нашрига.

Манба маълумотига кўра, «Арсенал» Винисиуснинг молиявий талабларини қондиришга тайёр бўлган ва уни Англия Премьер-лигасига ўтишга кўндиришга ҳаракат қилган.

Энди эса лондонликлар чап қанот ҳужуми учун бошқа номзодларга эътибор қаратади. Улар орасида Брэдли Баркола ва Ибраим Мбайе (иккаласи ҳам «ПСЖ»), Нико Уильямс («Атлетик» Бильбао) ҳамда Хулиан Альварес («Атлетико» Мадрид) бор.

Винисиус 2018 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Мадрид клубига Бразилиянинг «Фламенго» жамоасидан 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.

Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи «Реал» сафида 53 та учрашувда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:18, 07.08.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик