Паоло Мальдинининг ўғли Даниэль яна жамоасини ўзгартирмоқда. Аввалроқ "Сассуоло" унга қизиқиш билдирган бўлса-да, сўнгги соатларда бошқача воқеа юз берди: "Кальяри" ёш Мальдинининг ҳозирги клуби "Аталанта" билан келишувга эришди.
Италиялик журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Мальдини Сардинияликларга ижара асосида қўшилади, аммо унинг шартномасида сотиб олиш банди мавжуд. Аниқ рақамлар ошкор қилинмади.
А Сериянинг янги мавсуми 22 августда бошланади.













